Линклар

logo-print

Янукович Тимошенкони мағлубиятни тан олишга чақирди


Украинада якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайлови дастлабки натижаларини эълон қилиш учун Қримдаги бир сайлов участкасининг маълумоти етмаяпти, холос.

Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси бугунга қадар танаффус эълон қилган.

Бошқа сайлов участкаларида санаб бўлинган овозлар бўйича Минтақалар партияси раҳбари Виктор Янукович рақиби Юлия Тимошенкодан 3.5 фоиз кўпроқ овоз билан олдинда бормоқда.

Си-Эн-Эн каналига берган суҳбатида Янукович бош вазир Тимошенкони мағлубиятини тан олишга чақирди.

Юлия Тимошенконинг блоки Украина президентлик сайловлари натижалари бўйича маҳкамага мурожаат қилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG