Линклар

Ҳамюртларини заҳарлаган ўзбек қўлга олинди


Россиянинг Ейск шаҳрида ўз ватандошларини заҳарлаганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

5 феврал куни овқатдан заҳарланиш ташхиси билан ўзбекистонлик 11 нафар меҳнат муҳожири Ейск шаҳар шифохоналаридан бирига ётқизилди. Ўзбекистон фуқароларидан икки нафари кейинчалик шифохонада вафот этди. Ўзбек муҳожирлари Ейск шаҳрининг марказий ахлатхонасида истиқомат қилган ва уларнинг шу ерда тайёрланган овқатдан заҳарлангани аниқланган.

Олиб борилган тергов ишлари давомида ушбу воқеага алоқадорликда гумон қилинган 26 яшар ўзбекистонлик қўлга олинган.
Терговчиларга кўра, гумондор шахс муҳожирлар овқатига натрий нитрат моддасини қўшган.

Айни пайтда Ейск шаҳар тергов бошқармаси мазкур иш юзасидан жиноий иш қўзгатилиб, тергов ишлари давом эттирилаётганини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG