Линклар

logo-print

Халқаро ҳамжамият Аҳмедовани ҳимоя қилмоқда


11 феврал куни Москвада бадиий суратлари ва ҳужжатли филми орқали ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганликда айбланаётган Умида Аҳмедова ҳимоясига бағишлаб акция ўтказилади.

"OpenSpace.ru" сайтининг хабар қилишича, “Ўзбекистон Умида билан фахрлан!” шиори остида ўтказиладиган акцияда бир қатор таниқли фотосуратчи ва кинотасвирчилар иштирок этадилар.

Айтилишича, норозилик акцияси Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ёнида пайшанба куни соат 14:00 дан 15:00га қадар ўтказилади.

Худди шундай пикет Франция пойтахти Парижда ҳам ўтказилади.

Умида Аҳмедова устидан маҳкама жараёни сешанба куни Тошкентда Миробод туман судида бошланди.Таниқли фотосуратчи устидан бугун ҳукм ўқиб эшиттирилиши кутилмоқда.

Қатор халқаро ташкилотлар Аҳмедовага нисбатан очилган жиноий ишни зудлик билан тўхтатиб, ижодкорга ўз фаолиятини давом эттириш, ўз фикрини эркин ифода этиш имконини беришни сўраган.
XS
SM
MD
LG