Линклар

Янукович сайловда ғолиб деб топилди


Украина Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, сайлов дастлабки натижаларига кўра, мухолифат етакчиси Виктор Янукович салкам 49 фоиз овоз тўплаб, президент сайловининг иккинчи босқичида ғолиб чиққан.

Марказий сайлов комиссияси сайлов якуний натижаларини 17 февралга қадар эълон қилиши шарт.

Сайлов комиссиясига кўра, якшанба кунги иккинчи давра президент сайловида берилган овозлар деярли санаб бўлинган. Янукович 48.95, Бош вазир Юлия Тимошенко 45.47 фоиз овоз тўплаган.

Мухолифат етакчиси аллақачон ўз ғалабасини эълон қилиб бўлди. Тимошенко эса мағлуб бўлганини тан олишдан бош тортмоқда.

Бош вазир партияси сешанба куни Януковични сайловда овозларни сохталаштирганликда айблаб, сайлов натижаларини бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилишларини маълум қилдилар.

Халқаро кузатувчилар эса иккинчи давра сайловлар одил ва шаффоф ўтказилганини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG