Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийлари маҳаллий фотомухбирни озод қилди


Ироқда АҚШ ҳарбийлари қўлида салкам бир ярим йил сақланган Ройтерс агентлиги фотомухбири Иброҳим Жассам Муҳаммад озод қилинди.

Маълум бўлишича, фотомухбир АҚШ ва Ироқ қўшинларининг 2008 йилнинг сентябр ойида Маҳмудия шаҳрида олиб борган махсус амалиёти чоғида қўлга олинган.

Ўтган йил Ироқ суди Жассам Муҳаммадни ҳибсда сақлашга асос йўқлиги хусусида қарор чиқарган. Бироқ АҚШ ҳарбийлари фотомухбирни таҳдид манбаи ҳисоблаб, шу кунгача ҳибсда сақлаб келган.
XS
SM
MD
LG