Линклар

logo-print

Умида Аҳмедова айбланди ва авф қилинди


Фотосуратчи ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова устидан Миробод туман жиноий ишлар судида ҳукм ўқилди.

Аҳмедова Ўзбекистон Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича айбдор деб топилди, айни пайтда у 2009 йилнинг 18 августида эълон қилинган амнистияга кўра, суд ҳукми билан авф қилинди.

Швейцария элчихонаси ҳомийлигида 2006 йили нашр қилинган "Аëл ва эркак:тонгдан шомга қадар" деб номланган бадиий суратлар тўплами ва "Бокиралик юки" ҳужжатли филми орқали "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбланаëтган Умида Аҳмедовага қарши жиноий иш 2009 йил 13 май куни қўзғатилган эди.
XS
SM
MD
LG