Линклар

logo-print

Гуантанамо маҳбусига оид маълумот ошкор қилинди


Буюк Британияда Гуантанамо қамоқхонасида сақланган мамлакат фуқаросининг қийноқларга солинганига оид махфий маълумот жамоатчиликка ошкор қилинди.

Унда айтилишича, 2002 йилда Покистонда қўлга олинган асли эфиопиялик Биням Муҳаммад Гуантанамога кўчирилишдан аввал АҚШ расмийлари рухсати билан Марокашда ноинсоний ва ваҳший қийноқларга солинган.

Бундан бир оз аввал Буюк Британия аппеляция суди Биням Муҳаммаднинг Гуантанамода қийноқларга солинганига оид маълумотни кенг жамоатчиликка ошкор қилишга оид маҳкама қарорини қўллаб-қувватлаган эди.

Гуантанамода Биням Муҳаммадга ҳеч қандай айб қўйилмаган ва у ўтган йил озод қилинган. Собиқ маҳбус, шунингдек, Гуантанамода 7 йил давомида қийноқларга солингани хусусида Британия ҳукумати хабардор бўлганини иддао қилиб келмоқда.

Ўтган йилнинг октябр ойида Британия суди Биням Муҳаммадга оид мафхий ҳужжатларни жамоатчиликка ошкор қилиш ҳақида қарор қабул қилган. Бироқ мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларнинг ошкор қилиниши Британия миллий хавфсизлигига путур етказиши мумкинлигини таъкидлаб, суд ҳукмига қарши шикоят аризаси топширган эди.
XS
SM
MD
LG