Линклар

Ўзбекистон учқичи фавқулодда қўниш қилди


Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, Тошкент-Андижон-Красноярск йўналиши бўйича парвоз қилаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли Ту-154 русумдаги учқич чоршанба куни тунда фавқулодда ҳолатда Красноярск аэропортига қўнган. Айтилишича, қўниш муваффақиятли амалга оширилган ва учқичда бўлган экипаж аъзолари ва 137 йўловчидан ҳеч кимга шикаст етмаган.

Ғарбий Сибир транспорт прокуратурасига кўра, биринчи мотор билан боғлиқ техник носозлик туфайли учқич фавқулодда ҳолатда қўнишга мажбур бўлган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилимоқда.
XS
SM
MD
LG