Линклар

"Буюк туркманбоши" номи ўзгарди¸ холос


Ғарб етакчилари ҳам¸ газга бой туркманистоннинг янги туркманбошисига алоҳида мулозамат кўрсатмоқдалар.

Ғарб етакчилари ҳам¸ газга бой туркманистоннинг янги туркманбошисига алоҳида мулозамат кўрсатмоқдалар.

Уч йил аввал Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг президент сифатида сиёсий майдонда пайдо бўлиши кўпчилик томонидан умид билан қаршиланган эди. Бироқ оддий туркманистонликлар уч йилдан бери бир шахсга сиғинишнинг иккинчисига кўча бошлаганига гувоҳ бўлмоқдалар¸ холос.

Авваллари кўча-кўйда марҳум туркманбоши Ниёзовнинг суратлари осиғлиқ бўлган бўлса, улар ўрнини Бердимуҳаммедов портретлари эгаллади.

Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг 2007 йил президентлик сайловидаги ғалабаси туркманбоши барпо этган репрессив тузумнинг аста-секин тугатилиши билан боғлиқ умид учқунларини пайдо қилган эди.

Бироқ уч йил ўтиб бу умидлар пучга чиқаётгани тобора кўзга кўрина бошлади. Бердимуҳаммедовнинг бошқарув усули туркманбоши Ниёзовнинг 20 йил ҳукмронлик давридан сал фарқ қилади¸ холос.

Ниёзов ўлимидан сўнг икки ой ўтар ўтмас¸ 11 феврал куни Бердимуҳаммедов расман президентлик курсисига ўтирди.

Аввалига янги президентнинг қилган ишлари яхшидай кўринди, лекин Ниёзов диктатурасидан кейин қилинган ҳар қандай амал демократия томон ташланган қадам сифатида туюлиши табиий эди.

Бердимуҳаммедов 9 йилга туширилган 10 йиллик мактаб таълимини тиклади. Касби бўйича тиш доктори бўлган янги президент Ниёзов томонидан ишдан ҳайдалган тиббиёт ходимларини қайта ишга тиклади, шунингдек барча туркманлар учун жорий этилган Ниёзов "Руҳнома"сини ёддан ёки мукаммал билиш шартини бекор қилди.

Президент бўлганига эндигина бир йил бўлганида Бердимуҳаммедов қилинган ушбу ишларни фахр билан тилга олган эди.

- Мен президент бўлиб биринчи кунлардан бошлаб, “Давлат халқ учундир” деган шиорни илгари сурдим. Бу шиор мен қилган ҳар бир нутқда¸ қабул қилган ҳам бир фармонда¸ қолаверса менинг барча ҳатти-ҳаракатларимда акс этди. Ҳукуматимиз мана шу шиор остида ишлашда давом этаяпти. Бу шиор мафкурамизнинг асоси бўлиши керак¸ деган эди президент Бердимуҳаммедов.

Бердимуҳаммедов барча фуқароларга интернетдан фойдаланиш имконияти яратилиши ҳамда транспорт инфратузулмаларнинг яхшиланишини ҳам ваъда қилган эди. Бироқ бу ваъдаларнинг фақатгина қисман амалга оширилиши¸ сиёсий ўзгаришлардан эса мутлақо дарак бўлмаслиги ўшандаёқ маълум бўлган эди.

Пойтахт Ашхободда бир неча интернет кафелар очилди. Бироқ интернетдан фойдаланиш баҳоси жуда қиммат, боз устига интернет кафеларга келган одамлардан қўриқчилар паспорт талаб қилади.

Туркманистон Демократик партияси мамлакатда амал қилаётган ягона партия бўлиб қолмоқда. Мустақил оммавий ахборот воситаларининг пайдо бўлишига ҳам йўл берилмади.

Туркманлар учун мамлакат ичида ҳаракатлариш осонлашгани рост, аммо хорижликлар учун Туркманистонга бориш ҳали ҳам жиддий муаммо туғдиради.

Янги президент ўз ўтмишдошини эслатувчи тимсолларни бирма-бир йўқ қилиб бораётгани баробарида, Туркманистонда Бердимуҳаммедов шахсига сиғиниш аломатлари кўрина бошлади. Туркманбоши номи берилган кўчалар, қишлоқлар ва завод-фабрикалар номи ўзгартирилди.

Ҳар қадамда учраган туркманбоши портретлари ва ҳайкаллари олиб ташланди. Эндиликда Ниёзов суратини газета ёки телеканал бурчагида ва мамлакат пул бирлигида кўрмайсиз.

Бердимуҳаммедов ҳеч тортинмасдан ҳукумат аъзоларидан қабул қилиб олаётган мулозаматлар унинг туркманбошига яқинлашиб бораётганидан яна бир дарак. 2009 октябр ойида мамлакат телевидениеси орқали намойиш этилган Марказий Сайлов комиссияси раиси Мурат Ғарриевнинг мурожааатига қулоқ берсак.

- Бутун туркман миллати номидан мен парламент аъзоларидан бизнинг севимли президентимизга Туркманистон қаҳрамони унвони беришларини сўрайман. Бу таклифни 5 ёшдан 90 ёшгача бўлган барчанинг қуллаб-қувватлашига ишончим комил¸ дея ўз янги севимли президентини улуғлади МСК раиси.

Туркманистонда лаганбардорлик ва шахсга сиғиниш жуда чуқур илдиз ортгани ҳақиқат. Ҳукумат аъзоларидан бири Муродберди Сопиевнинг айтганлари¸ бунинг яққол ифодаси дейиш мумкин. 2004 йилда Ниёзов президентлик сайловини ўтказиш ташаббуси билан чиққанида Сопиев илк бор Ниёзов иродасига "қарши" чиқишга журъат этган эди.

- Мухтарам халқ, биз президентлик сайловлари ҳақида ҳатто оғиз оча олмаймиз. Бизнинг ҳурматли етакчимиз, бизнинг отамиз - сиз бизнинг умрбод президентимизсиз. Президентлик сайловини ўтказиш борасида ҳатто гап бўлиши мумкин эмас¸ деган эди Сопиев.
Бердимуҳаммедов эндигина президент бўлган пайтда Сопиев яна тилга кирди.

- Энг масъулиятли лавозимда қисқа муддат ишлаганига қарамасдан Қурбонқули Бердимуҳаммедов ўзининг сўзида турадиган инсон эканлигини исботлади. У одамларнинг таклиф ва истакларини эшита оладиган ва тўғри қарор чиқарадиган одам. Ҳокимиятга келган биринчи кунидан бошлаб бизнинг севимли президентимиз Қурбонқули Бердимуҳаммедов ўз ўтмишдоши буюк Сапармурод Туркманбошининг адолатли сиёсатининг давомчиси эканини кўрсатди¸ дея сиғиниш объектини бир зумда ўзгартириб олган Сопиев.
XS
SM
MD
LG