Линклар

logo-print

Франциянинг Россияга ҳарбий кема сотишига НАТО қарши эмас


НАТО Франциянинг Россияга ҳарбий кема сотишига эътирози йўқлигини маълум қилди.

Душанба куни Франция "Мистрал" русумидаги вертолет ташувчи ҳарбий кемасини Россияга сотишга рози бўлгани ва Москванинг худди шу русумдаги яна учта кемани сотиб олиш истаги ўрганиб чиқилаётганини билдирган эди.

Узунлиги 200 метр келадиган "Мистрал" ҳарбий кемаси бортида 450 нафар десантчи, танк ва бошқа турдаги зирҳли техника ҳамда 16 та ҳарбий вертолетни олиб юришга қодир.

Айни пайтда Россиянинг ҳарбий салоҳияти кучайиб бораётгани қўшни давлатларни хавотирга солмоқда.

Украина, Грузия ва Болтиқбўйи давлатлари "Мистрал" Россия тарафидан эҳтимолий таҳдид хавфини яна ҳам кучайтириши мумкинлигидан хавотир билдиришган.

Айни пайтда Шимолий Атлантика ҳарбий блоки матбуот вакили Жэймс Аппаратурай НАТО Россияни таҳдид деб ҳисобламаслигини ва ўз навбатида, Россия ҳам НАТОни таҳдид сифатида қабул қилмаслиги лозимлигини билдирди.

Агар бу савдо йил охирига қадар амалга ошгудек бўлса, Франция НАТО давлатлари орасида Россияга замонавий ҳарбий техника сотган биринчи давлат бўлади.
XS
SM
MD
LG