Линклар

Греция бош вазири бюджет камомадини қисқартиришни ваъда қилди


Греция бош вазири Гергий Папандреу мамлакат фуқароларига бюджет камомадини қисқартириш учун барча чорани кўришни ваъда қилди.

Бош вазирнинг бу баёноти давлат ходимларининг чоршанба кунги умуммиллий иш ташлаши ортидан янгради.

Шунингдек, ҳукуматнинг иқтисодий бўхронга қарши кўраётган чораларига қарши минглаб одам иштирокида нарозилик намойишлари ҳам бўлиб ўтди.

Улар ойлик маошлари камайтирилиши, нафақага чиқиш ёшининг кўтариб қўйилганидан норози эканликларини айтишди.

- Бу ерда асосий қурбон халқ бўлаяпти. Асосий фойдани ҳукумат кўради, бизга эса ҳеч вақо йўқ. На тиббий суғурта, на дуруст таълим тизими бор мамлакатда. Устига устак, ишчиларни ҳуқуқлари ҳам тортиб олинаяпти, дейди норозилик қатнашчиларидан бири.

Асосан Афина ва Салоники шаҳарларида бўлган норозилик тадбирлари тинч ҳеч қандай талофотларсиз ўтгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG