Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:31

Каримовнинг Сеул сафари бошланди


Ўзбекистон расмий оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишларича, мамлакат президенти Ислом Каримов Корея президенти Ли Мён Бак таклифига биноан 10 феврал куни Сеулга жўнаб кетди.

Ўзбек-корейс музокаралари якунига кўра, икки давлатнинг турли жабҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Корея оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Ислом Каримовнинг Корея сафари чоғида томонлар ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик бўйича қиймати 8,65 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қатор шартномалар имзолаши кутилаяпти.

Жумладан, 11 феврал куни икки давлат расмийлари Ўзбекистонда кимёвий завод қуриш ва газ конлари фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича шартномалар имзолаганлар. Мазкур лойиҳа доирасида полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқариш ҳамда ўзбек газини қайта ишлаш бўйича Устюрт газ-кимёвий мажмуаси қурилиши режаланган.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги товар айирбошлаш 1,2 миллиард долларни ташкил этган.

Таҳлилчиларнинг айримлари Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг кўп йиллардан бери муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келаётгани сабабларини ўзаро иқтисодий манфаатлар билан боғласалар, бошқа кузатувчилар бунинг сабабини расмий Сеулнинг расмий Тошкент олдига Ғарб давлатлари каби инсон ҳуқуқлари ва демократик меъёрларга амал қилишдек “номақбул талаблар” қўймаётгани билан изоҳламоқдалар.

Ислом Каримовнинг Сеул сафари 12 февралгача давом этади.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG