Линклар

logo-print

Афғонистонда кўчки қурбонлари сони ортмоқда


Афғонистон расмийлари ҳафта бошида Саланг довонида рўй берган қор кўчкиси қурбонлари сони янада ортиши мумкинлигини таъкидламоқдалар.

Ички ишлар вазири матбуот вакили Замарай Башарий сўзларига кўра, шу кунгача 170га яқин шахснинг жасади қор тагидан ковлаб олинган. Бироқ яна қанда одамнинг ҳануз қор қамалида қолаётгани ҳозирча аниқ эмас.

Хабарларга кўра, 8 февралдан буён Саланг давонида камида 36та қор кўчкиси рўй берган. Айни пайтда табиий офат рўй берган ҳудудларда қутқарув ишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG