Линклар

Аҳмадийнажод Эронни ядровий давлат деб эълон қилди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ўз давлати бойитилган 20 фоиз уран ишлаб чиқарганини эълон қилди.

1979 йилги Ислом инқилобининг 31 йиллигига бағишлаб Теҳронда ўтказилаётган намойишда чиқиш қилган Аҳдамийнажод “Эрон эндиликда ядровий давлатдир”, дея таъкидлади.

- Куни кеча ядровий ёнилғини 20 фоизга бойитиш ишлари бошланганини сизларга етказмоқчиман. Мен сизларга баралла эълон қилмоқчиманки, Худога шукр, ядровий дастуримиз музокарачиси олимлар назорати остида уранни 20 фоизга бойитиш ишлари бошлаб юборилгани маълум қилди, деди Аҳмадийнажод.

Бойитилган урандан олинган ёнилғи ядровий станциялар фаолияти учун ишлатилади, бироқ бу ёнилғидан ядровий қурол ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланиш мумкин.

Халқаро ҳамжамият Эронни уранни бойитиш ишларини бошлаш оқибатларидан огоҳлантириб, Теҳронга қарши янги жазо чоралари қўлланилиши мумкинлигини билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG