Линклар

logo-print

Франция Афғонистонга ёрдамни давом эттиради


Франция Бош вазири Франсуа Филлон Афғонистонга кўрсатилаётган ҳарбий кўмакни давом эттиришга ваъда берди.

Бу ҳақда у Кобулда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг маълум қилди.

- Афғонистонда вазият қанча талаб қилса¸ француз қўшинлари ҳам шунча бу ерда қолади¸ дея қўшимча қилда Франсуа Филлон.

Бироқ Франция Бош вазири ўз ҳукумати Афғонистондаги ҳарбийлар сонини оширишга ошиқмаётганини билдирди. Ҳозирда Афғонистонда Франциянинг 3750 нафар аскари хизмат қилмоқда.

Январ ойида расмий Париж Афғонистонга ёрдам тариқасида қўшимча 43 миллион доллар ажратишини эълон қилган эди.


XS
SM
MD
LG