Линклар

logo-print

Европарламент АҚШ билан келишувни маъқулламади


Европа парламенти терроризм билан боғлиқ ҳолатларни тергов қилишда банк маълумотларини АҚШ билан ўртоқлашишга оид келишувни рад этдилар.

Тўққиз ойга мўлжалланган келишув феврал бошида кучга кирди. Бироқ Европа парламентининг аксар депутлари мазкур келишув ЕИ фуқароларининг шахсий даxлсизлигини ҳимоя қила олмаслигини таъкидлаб, унга қарши чиқдилар.

АҚШ ҳукумати бу каби маълумотлар терроризмда гумон қилинган шахсларни кузатишда қўл қелишини билдириб келаётган эди.
Эндиликда Вашингтон бундай маълумотларни қўлга киритиш учун бошқа чораларни кўриши лозим.
XS
SM
MD
LG