Линклар

Каримов Сеулда музокаралар ўтказди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 11 феврал куни Сеулда Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак билан музокаралар ўтказди.

Президентлар саммитида икки давлат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

Сўзлашувлардан сўнг президентлар бир қатор ҳамкорлик шартномалари, жумладан, Ўзбекистонда кимёвий завод қуриш ҳамда Устюрт минтқасидаги Сургил конини ўзлаштиришга оид, қиймати 4 миллиард долларлик шартнома имзоладилар.

Жанубий Корея ахборот агентликларининг хабар қилишича, учрашув чоғида президентлар икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг турли соҳаларда изчил ривожланиб бораётганидан қониқиш ҳосил қилганликлари билдирганлар.
XS
SM
MD
LG