Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:19

Эркин микрофон - "Муҳожир ўзбекни кўмишга ëрдам беринг!"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

"Россияга иш излаб келиб¸ ўлиб қолган Дилшод Султонов жасади 27 декабрдан бери Новосибирск ўликхонасида ëтибди"¸ деб сим қоқди марҳумни таниганлардан бири.

Мардикорнинг жасади ҳам хор...

"Касаллиги туфайли Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган мардикор йигит Новосибирскда оламдан ўтди. Унинг жасади 45 кундан бери моргда сақланмоқда, унинг ота-онаси пули йўқлиги туфайли жасадни Ўзбекистонга олиб кета олмаяпти", деб хабар берди 11 феврал куни Озодликка сим қоққанлардан бири. Суҳбатдошимиз бу мардикор йигитнинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш учун Озодлик тингловчиларидан кўмак сўради.

- Мен ҳозирча исми шарифимни айтмайман. Мен Россиянинг Новосибирск шаҳридан телефон қилаяпман. 27 декабр куни Шаҳрисабздан Новосибирскка келган 25 ëшли бола касалланиб ўлиб қолди. Ҳозир уни олиб кетишга ота-онасининг иложи бўлмаяпти. 45 кундан бери моргда ëтибди. У бола Қашқадарë вилояти¸ Шаҳрисабз шаҳрининг Саъдий деган кўчасидан экан. Оти Султонов Дилшоджон.

Озодлик: Унинг ота-онаси хабардорми бундан?

- Ота-онасига моргдан телеграммами нимадир юборишган экан. Ота-онаси “Биз камбағалмиз. Пулимиз йўқ. Унинг жасадини биз олиб кета олмаймиз” дейишипти. Ҳозир бир ўрис аëли уни олиб кетиб ўрисчасига кўмаман деяпти.

Озодлик: У боланинг жасадини Ўзбекистонга олиб кетилишига ëрдам бераман¸ дейдиганлар Новосибирскда кимга мурожаат қилсин?

- Менинг телефоним +007 909 534 41 48.

Озодлик: Демак¸ ëрдам бермоқчи бўлганлар мана шу номер орқали сизга мурожаат қилишлари мумкин-а?

- Ҳа. У бола Шаҳрисабздан. Эски военкомат бор экан. Ўшанинг олдида турар экан ота-онаси.

Озодлик: Ота-онасининг ҳам исмини айтинг.

- Мен ота-онасининг исмини билмайман. Шаҳрисабз шаҳри¸ Саъдий кўчаси.

Озодлик: Уйининг номерини билмайсизми?

- Йўқ¸ билмайман¸ дейди Новосибирскдан телефон қилган суҳбатдошимиз.


Президент кранни кўтар дейиши керак...ми?

Намангандан телефон қилган навбатдаги суҳбатдошимиз эса президент Каримовга прокурор ва судларнинг порахўрлигидан шикоят қилиб 58 та ариза ёзганини, бироқ улардан бирортасига жавоб ололмаганини айтади.

- Мен Абдувалиев Набижон. 1938 йилда туғилганман. Поп тумани¸ Чодак қишлоғидан. Бизда Ўзбекистонда якка ҳукмронлик президентнинг қўлида. Президентдан бўлак ҳеч кимнинг бир нарса қилишга ҳаққи йўқ. Президентга 58 та хат ëзганман. Бирортасини президентга етказмаган.

Озодлик: Ўша хатларда нима тўғрисида ëзган эдингиз?

- Поп туманидаги уюшган жиноятчилар судя¸ ҳоким¸ прокурор¸ терговчи биргаликда наркокурер¸ алланималарни ушладик деб¸ суд қилдик деб баридан пулини олиб жазосиз қолдиришмоқда. Ана шуларнинг устидан вилоят прокурорига ëзганман. У текширмади. Республикага ëздим. Республикадан ўша порахўр прокурорнинг ўзига юборади. У бўйнига оладими? Судлар суд қилдик деб ҳукм чиқарган аслида. Аслида у турма эшигини кўрмаган. Қаердаги ногиронларни суд қилиб пул бермаганларни қамаган. Ана шуни мен 10 йилдан бери добится қилиб келаяпман. Ҳеч нимани ҳал қилиб бўлмайди¸ дейди Абдувалиев Набижон.

Бу суҳбатдошимиз ўзи яшаётган қишлоқда газ муаммо бўлиб қолаётгани ҳақида ҳам гапирди.

- Ҳозирги дамда мана совуқ келди. Қишлоғимизда 4000 аҳоли бор. 4000 аҳоли газлаштирилган. Шуларга газ йўқ ҳисобида. Президент кранни кўтар демаса¸ ҳеч ким кўтармайди. Район марказига¸ вилоятга мурожаат қилган билан ҳеч қандай фойда йўқ¸ дейди Абдувалиев Набижон.


Бу аҳволда қаëққа борамиз?

Москвадан бизга телефон қилган Одилжон ака Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасининг пасайиб бораётганидан ўкиниб гапирди.

- Мен Москвадан телефон қилаяпман. Андижонлик Одил ака. Кеча бир аëлнинг сизларнинг эшиттиришда “Ўзбекистонда яшаш қийин бўлиб кетди. Отса отади ëки тепамизда қилич турибди” деганини эшитдим. Шуни эшитиб туриб “Бу аҳволда қаëққа кетаяпмиз биз” деб ўйланиб қолдим. Ўтган йил 6 ой юриб кўриб келдим Ўзбекистонни. Оддий одамларга қийин бўлиб кетибди.

Озодлик: Нималарда сезилди бу?

- Биласизми мен ҳам ҳозир 50 ëшга кирдим. 31 йил инженер-технолог билан ишлаганман селхозтехникада. Ойлигим 120 сўм эди. Энг кичкина ойлик 80 сўм эди. У пайтда бир қоп ун 12 сўм эди. Бу ўрислар босиб олган маҳалдаги гап. 20 сўмга тўрт кило гўшт берарди. Оддий бир охранник 80 сўм ойлик оларди. Мустақил бўлганимиздан кейин ойлик минг-минг бўлиб кетди. Лекин фақат гўштнинг ўзи 20 минг бўлгандан кейин нима дейсиз энди. Ҳали бир ой бўлгани йўқ бир шаҳрихонлик болани жўнатдим. 28 январда кетган эди. Уже менга “Ака ишим турибдими?” деб телефон қилаяпти. “Нима қиласан? Уйланмоқчи эдингку” десам¸ “Йўқ¸ ака бўлмай қолди. Бормасам бўлмайди” дейди. Бу аҳволда қаëққа борамиз дейманда¸ дедйи Одилжон ака.

********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG