Линклар

Олбрайт Россия доктринасидан ҳайратга тушди


АҚШ собиқ Давлат котиби Мадлин Олбрайт Москванинг НАТОни Россия хавфсизлигига таҳдид деб белгилаган янги ҳарбий доктринасидан ҳайратга тушганини билдирди.

- НАТО Россия учун таҳдид манбаи эмас. Билмадим неча маротаба қайтаришимиз шарт, лекин НАТО таҳдид манбаи эмас. Бу ташкилот Россияга қарши қаратилмаган, деди Олбрайт хоним.

Унинг сўзларига кўра, НАТО совуқ уруш давридаги ғояларини аллақачон унутиб бўлган ва ҳозирда терроризм ҳамда ноқонуний наркотиклар савдосига қарши кураш каби глобал муаммоларни бартараф этишни ўзига мақсад қилган.

Мадлин Олбрайт бир гуруҳ НАТО расмийлари билан Москвага сафар қилиб, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва россиялик депутатлар билан учрашди.

Ўтган ҳафта Россия президенти Дмитрий Медведев мамлкатнинг янги ҳарбий доктринасини имзолади. Унда НАТОнинг Россия чегараларигача кенгайиши Россия олдида турган биринчи таҳдид сифатида эътироф этилган.
XS
SM
MD
LG