Линклар

ЕИ ва АҚШ раҳбарлари Януковични табриклашди


Европа иттифоқи ва Қўшма Штатлар раҳбарлари Виктор Януковични Украинадаги президентлик сайловида ғолиб чиққани билан табриклашди.

Европа иттифоқи раҳбари Ҳерман Ван Румпей Украина Минтақалар партияси раҳбарига йўллаган мактубида, якшанба кунги овоз бериш халқаро меъёрлар доирасида бўлганини таъкидлади.

Европа комиссияси раҳбари Хосе Мануэл Баррозо ўз навбатида Европа иттифоқи Украинадаги иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлаши ҳақда билдирди.

АҚШ президенти Барак Обама эса Виктор Янукович билан ўтказган телефон мулоқотида уни сайловдаги муваффақияти билан қутлади.

Якшанба куни ўтказилган президентлик сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Виктор Янукович рақиби¸ Бош вазир Юлия Тимошенкога қараганда 3.5 фоиз кўпроқ овоз қозонган.
XS
SM
MD
LG