Линклар

logo-print

Баннудаги портлашларда 15 одам ҳалок бўлди


Покистон шимол-шарқидаги Банну шаҳрида содир этилган иккита портлаш камида 15 киши, жумладан 7 нафар полиция ходими ўлимига сабаб бўлди.

Портлашлар оқибатида 20дан зиёд одам яраланди.

Жароҳатланганлар орасида шаҳар полиция бошқармаси бошлиғи ҳам бор. Портлашлар худкуш кимсалар тарафидан полиция биноси яқинида содир этилди.

Банну шаҳри жанггариларга макон бўлган Покистоннинг Афғонистонга чегарадош Шимолий Вазиристонга яқин ҳудудда жойлашган.
XS
SM
MD
LG