Линклар

НАТО ҳам Януковични табриклади


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Виктор Януковични Украина президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Украинадаги сайлов “эркин, адолатли, демократик ўтгани ва у минтақа учун намуна” экани урғуланган НАТО баёнотида Бош котиб Расмуссен НАТО Украина билан стратегик ҳамкорлигини кенгайтириш ниятида эканини билдирган.

11 феврал куни АҚШ президенти Барак Обама ва Европа давлатлари раҳбарлари Виктор Януковични Украина президенти этиб сайлангани билан табриклади.
XS
SM
MD
LG