Линклар

Афғонистонда жанггарилар жасади топилди


Афғонистон хавфсизлик кучлари мамлакат шимолидаги тоғли минтақада музлаб ўлган 20 нафар толиб жанггарисининг жасади топилганини маълум қилди.

Бағлон вилоят полицияси бошлиғи Лал Муҳаммад Аҳмадзай жасадлар шу ҳафта бошида иккита ғордан топилганини айтди.

Айни пайтда, 12 феврал куни Саланг довони орқали автомобил қатновига рухсат берилди.

Шу ҳафта бошида қор кўчкиси оқибатида 170 одам нобуд бўлганидан кейин Саланг довони ёпиб қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG