Линклар

Бишкек Тошкент билан музокара олиб бормоқда


Қирғизистон Молия вазирлиги Қирғизистоннинг “Ўзтрансгаз” давлат ширкати олдидаги қарзини тўлаш учун 143 миллион сўм ажратади. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазири Иляс Давидов маълум қилди.

Энергетика вазири мамлакат парламентида қилган чиқишида, айни пайтда Қирғизистоннинг “Ўзтрансгаз” олдидаги қарзи 5,2 миллион доллар эканини қўшимча қилди.

- Куни кеча биз Ўзбекистондан агарда қарз тўланмаса газ берилиши чекланиши тўғрисида огохлантириш олдик. Шундан кейин “Қирғизгаз” очиқ ҳиссадорлик жамияти мамлакат жанубига газ беришни чеклади. Бу ҳол шимолда ҳам юз беришини олдини олиш учун ҳукумат Ўзбекистон билан музокаралар олиб бормоқда. Музокарада 2-3 кун ичида Қирғизистонга газ берилиши тўхтатилмаслигига келишишга эришилди, деди Иляс Давидов.

Ўзбекистон қарз тўланишини талаб қилиб 5 февралдан бошлаб Қирғизистонга газ беришни 50 фоизга камайтирди.
XS
SM
MD
LG