Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:37

Абхазияда инагурация маросими бўлди


Грузиянинг исёнкор Абхазия ўлкаси раҳбари Сергей Багапш иккинчи муддатга қасамёд қилди.

Тбилиси расмийлари буни кескин қоралади.

Грузия Хавфсизлик кенгаши котиби Эка Ткешелашвили тантанали маросимни “пародия” деб атади.

Қасамёд маросимидан кейин сўзлаган Багапш Абхазия мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган Россияни олқишлади.

Багапш декабр ойида ўтказилган сайловда ғолиб деб топилди.

Абхазия мустақиллигини Россиядан ташқари, Никарагуа ва Венесуэла тан олган.
XS
SM
MD
LG