Линклар

Билл Клинтон касалхонадан чиқди


АҚШ собиқ президенти пайшанба куни Ню Йоркдаги касалхоналарнинг бирида юрак жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган эди.

Кардиолог Аллан Швартц Клинтон душанба куни ишга чиқиши мумкинлигини айтди.

63 яшар сиёсатчи кўкрагида оғриқ сеза бошлаганидан кейин шундай жарроҳлик амалиёти ўтказишга қарор қилинган.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон амалиëт пайтида турмуш ўртоғининг ёнида бўлиш учун Вашингтондан Нью Йоркка келган.
XS
SM
MD
LG