Линклар

logo-print

Вашингтон Пекин талабларини инкор қилди


АҚШ Хитой ҳукуматининг президент Барак Обама ва Тибетнинг қувғиндаги руҳоний етакчиси Далай Лама ўртасида бўладиган учрашувни бекор қилиш талабларини рад этди.

Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббс сўзларига кўра, Обама ва Далай Лама учрашуви режага мувофиқ 18 феврал куни бўлиб ўтади.

Жума куни эса Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий Вашингтондан Обама ва Далай Лама учрашувини бекор қилишни талаб қилиб, бу каби учрашув ўзи шундоқ ҳам совуқлашиб қолган муносабатларни янада кескинлаштириши мумкинлиги ҳусусида огоҳлантирди.

Хитой ҳукумати Далай Ламани Тибет мустақиллигига эришиш йўлида фаолият юритаётганликда айблаб келмоқда. Бироқ Тибет етакчиси бу каби иддаоларни инкор қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG