Линклар

logo-print

Янукович Москва билан музокара бошлашга тайёр


Украинада иккинчи давра президент сайловида ғолиб чиққан Виктор Янукович сўзларига кўра, расмий Киев Россияга Севастополдаги Қора денгиз флотини 2017 йилдан кейин ҳам у ерда қолишга рухсат бериши мумкин.

Икки давлат ўртасида эришилган келишувга мувофиқ, Россия 2017 йилда ўз флотини Севастополдаги базадан олиб чиқиши шарт.

Россия телевидениесига интервю берган Янукович, шунингдек, Украина газ масаласида Россия ва ЕИ билан ҳам сўзлашувлар бошлашга тайёр эканини маълум қилди.

Мамлакат ичкарисидаги вазиятга тўхталган мухолифат етакчиси президент сайловидаги рақиби Юлия Тимошенко Бош вазир лавозимини тарк этиши лозим, дея таъкидлади. Минтақалар партияси етакчиси Украинада муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказилиши мумкинлигини ҳам соқит қилмади.

Украинада ўтган ҳафта бўлиб ўтган иккинчи давра президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, унда мухолифат етакчиси Виктор Янукович ғолиб чиққан. Бироқ Янукович рақиби Юлия Тимошенко сайлов натижаларини тан олмаслигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG