Линклар

logo-print

Toyota АҚШ да машиналарини қайтариб олмоқда


Япониянинг “Toyota” ширкати АҚШ бозоридан саккиз мингта Tacoma русумдаги енгил юк машинасини қайтариб олмоқда.

Бунга янги ишлаб чиқарилган машиналарнинг кардан вали билан боғлиқ муаммо сабаб бўлган.

Жорий йил бошидан буён Япония ширкати жаҳон бозоридан саккиз миллионга яқин турли русумдаги, жумладан, сўнги пайтда бозори чаққон бўлган “Prius” русумдаги гибрид машиналарини қайтариб олди.

Янги русумдаги машиналарнинг бозордан қайтариб олинишига тормоз ҳамда тезлик педали билан боғлиқ муаммо сабаб бўлди.

Яқинда “Toyota” президенти Акио Тойода Япония пойтахтида бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида “Toyota” истеъмолчилар ишончини қайта қозониш йўлида барча имкониятларни ишга солажагини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG