Линклар

АҚШ университетида ўқ узилди


АҚШнинг Аламаба штатидаги университетлардан бирида ўқ узилиши оқибатида уч киши нобуд бўлди, камида уч киши тан жароҳати олди.

Полициянинг билдиришича, воқеа жума куни Хантсвил шаҳарчасидаги маҳаллий университет ҳовлисида рўй берган ва ўқ узганликда гумон қилинган аёл ҳибсга олинган.

Хабарларга кўра, биология факултети ходимларининг учрашуви пайтида факултет ходималаридан бири ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, ўз ҳамкасбларини ўққа тутган. Ушбу воқеада университет талабаларига шикаст етмаган ва айни пайтда қотиллик сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG