Линклар

logo-print

Канадада қишки Олимпияда ўйинларига старт берилди


Канаданинг Ванкувер шаҳрида ХХI қишки Олимпияда ўйинларининг очилиш маросими бўйлиб ўтди.

BC Place ўйингоҳида бўлиб ўтган очилиш маросимида 82 давлатдан келган икки ярим минга яқин спортчи иштирок этди. Қарийб икки ярим соат давом этган очилиш маросимини стадионга келган 60 минга яқин томошабин томоша қилди.

Олимпияда машъаласини Канаданинг беш нафар машҳур спортчиси ёқиб берди.

Грузия терма жамоаси Олимпияда ўйинларининг очилиш маросимида мотам боғичларида иштирок этди. Олимпияда ўйинларига старт берилишига бир неча соат қолганда грузиялик чаначи, 21 ёшли Нодар Кумариташвили машғулотлар ўтказаётган маҳал фожеали ҳалок бўлди.

Фожеага қарамай Грузия терма жамоаси қишки Олимпияда ўйинларида иштирок этишга қарор қилди. Очилиш маросими иштирокчилари грузиялик спортчи хотирасига бир минут сукут сақладилар.

Ванкувер шаҳридаги қишки Олимпияда ўйинлари 17 кун давом этади.









XS
SM
MD
LG