Линклар

logo-print

Ҳиндистонда ресторан портлатилди


Ҳиндистоннинг Пуне шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида камида 9 киши нобуд бўлди, 60 га яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Мамлакат расмийларнинг билдиришича, портлаш маҳаллий ресторанлардан бирида рўй берган, нобуд бўлганлар орасида Тайван фуқароси ҳам бўлганлиги айтилмоқда. Расмийлар ресторандаги портлашни "қўпорувчилик амалиёти" дея атаб, тергов ишлари олиб борилаётганини билдирдилар.

Айни пайтда ҳинд миллатчилари мазкур портлашда Покистондаги жангариларни айбладилар.

2008 йилда Мумбай шаҳрида содир этилган ҳужумлардан буён бу Ҳиндистон тупроғида содир этилаётган биринчи йирик портлашдир.
Мумбай ҳужумларида Ҳиндистон томони Покистонда жойлашган жангариларни айблаган эди.
XS
SM
MD
LG