Линклар

logo-print

Ўзбекистон: чегарада ҳеч қандай тартиб жорий қилинмаган


Ўзбекистон қўшни Қирғизистон фуқароларига мамлакат ҳудудига кириш чеклангани хусусидаги хабарларни инкор қилди.

Россиянинг Новости ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходими Раззоқ Шоймардоновнинг “Қирғизистон фуқароларининг мамлакат ҳудудига кириш борасида Ўзбекистон томони ҳеч қандай чекловлар жорий қилмаган” деган сўзларидан иқтибос ўлароқ келтирди.

11 феврал куни Озодлик радиоси ўзбек чегарачиларининг Қирғизистон фуқароларини Ўзбекистон ҳудудига уч ойда бир марта ўтказиш тартибини жорий қилган ҳусусида хабар тарқатган эди.

- Фуқаролар борди-келдисига оид ҳукуматлараро имзоланган келишувга мувофиқ, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари жорий этилган тартибга риоя қилган ҳолда чегара пунктларидан ўтишлари ва қўшни давлат ҳудудида икки ой давомида қолишлари мумкин, деди Раззоқ Шоймардонов.

Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакили, шунингдек, "Ўзбекистон барча қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор ва яхши ният билан келган барча фуқаролар учун чегараларимиз ҳар доим очиқ", дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG