Линклар

Украинада сайловнинг расмий натижалари эълон қилинди


Украина Марказий сайлов комиссияси мухолифат етакчиси Виктор Януковични 7 феврал кунги иккинчи давра сайловининг ғолиби деб расман эълон қилди.

Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тасдиқлаб, Янукович Тимошенкодан жами овозлардаги 3.48 фоиз фарқ билан президент сайловида ғолиб чиққанини билдирди.

Жаҳоннинг бир қатор давлатлари етакчилари, жумладан, АҚШ президенти Барак Обама Януковични ғалабаси билан табрикладилар.

Шанба куни эса Украина бош вазири Юлия Тимошенко иккинчи давра президент сайловида сохтагарчиликларга йўл қўйилгани борасида исбот-далилларга эга экани ва сайлов натижаларини бекор қилишни сўраб, судга мурожаат қилишини таъкидлади.

Айни пайтда Украина Марказий сайлов комиссияси бош вазир Юлия Тимошенконинг сайлов натижаларига қарши берадиган шикоят аризасини кўриб чиқмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG