Линклар

logo-print

Ливанда Рафиқ Ҳаририй хотирланди


Ливан пойтахти Байрутда 2005 йилда ўлдириб кетилган мамлакат собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририй хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Байрутдаги хотира тадбирида мингдан зиёд киши иштирок этди. Хабарларга кўра, хотира тадбирини ўтказиш ташаббуси билан Рафиқ Ҳаририйнинг ўғли, Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй чиққан.

Рафиқ Ҳаририй 2005 йилнинг феврал ойида содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлган.

Ливан собиқ Бош вазир ўлимида қўшни Сурияни айблаган. Мазкур воқеадан сўнг Сурия Ливандан ўз қўшинларини чиқарган.

Яқинда Дамашққа сафар қилган Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй ўз давлати Сурия билан алоқаларни яхшилашга тайёр эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG