Линклар

Афғонистонда тинч аҳолидан 12 киши нобуд бўлди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай тинч аҳолидан 12 кишининг нобуд бўлганидан чуқур қайғу билдирди.

НАТОнинг Афғонистондаги кучлари қўмондонлиги толибларга қарши мамлакат жанубида амалга оширилган кенг миқёсли ҳужум давомида тинч аҳолидан 12 киши нобуд бўлгани тўғрисидаги хабарни тасдиқлади.

Айтилишича, фожеа НАТО ҳарбийлари отган икки ракетанинг турар-жойга тушиши оқибатида рўй берган.

Коалция кучлари қўмондони генерал Стэнли МакКристал Афғонистон президенти Ҳамид Карзайдан юз берган фожеа учун узр сўради.

Жанггариларга қарши Маржа шаҳри ва Над Ади минтақасида икки кундан бери олиб борилаётган амалиётларда Америка, Британия ҳамда Афғонистон ҳарбийлари, ҳаммаси бўлиб 15 минг аскар қатнашмоқда.

НАТОнинг Афғонистондаги кучлари қўмондонлигига кўра, ҳужумлар муваффақият билан давом этмоқда, 20 дан зиёд жанггари йўқ қилинди. Коалиция кучларидан эса, икки аскар нобуд бўлди, бир неча аскар яраланди.
XS
SM
MD
LG