Линклар

Исроил бош вазири Москвага сафар қилди


Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху уч кунлик ташриф билан кеча Москвага сафар қилди.

Исроилдан учиб кетиш олдидан журналистлар саволларига жавоб берар экан, у Россия етакчилари билан асосан Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ масалаларни, бу мамлакатга қарши янги санкциялар жорий этиш эҳтимолларини муҳокама қилмоқчи эканлигини билдирди.

Нетаняхунинг айтишича, у Москвани Эронга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлашга чақирмоқчи.

Москва учрашувида, шунингдек, Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш, Россия ва Исроил ўртасидаги икки томонлама муносабатлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG