Линклар

logo-print

Сомалилик қароқчилар озодликдан маҳрум қилинди


Сомали суди 11 денгиз қароқчисини озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Қароқчиларнинг ҳар бири 15 йилданга кесилди.

Озодликдан маҳрум этилган денгиз қароқчилари 2009 йилнинг декабрида халқаро флотилиянинг ҳарбий кемасига ҳужум қилганларида қўлга олинган эди. Кейин маълум бўлишича, улар ҳарбий кемани савдо кемаси, деб ўйлаган.

Қароқчилар қўлга олинганидан сўнг қуролсизлантирилган ва қўйиб юборилган эди. Бир неча кундан сўнг Сомалининг денгизбўйи соқчилик хизмати уларни ҳибсга олган.
XS
SM
MD
LG