Линклар

logo-print

Ҳиллари Клинтон: Эроннинг сиёсати – "хавфли сиёсат"


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эроннинг ядровий соҳадаги сиёсатини "хавфли сиёсат", деб атаб уни қайта кўриб чиқишга чақирди.

Қатарда бўлиб ўтган "АҚШ - Ислом дунёси" анжуманида чиқиш қилган Клинтонга кўра, Эроннинг шу кунлардаги қадамлари, хусусан унинг уранни бойитиш устида олиб бораётган ишлари Теҳронга қарши янги санкциялар жорий этишдан бошқа чора қолдирмаяпти.

Клинтон Қатардан Саудия Арабистонига ўтади. Унинг Форс кўрфази мамлакатларига қилаётган сафаридан мақсади Ислом дунёсининг Эронга қарши санцияларни қувватлашига эришишдир.

Айни пайтда АҚШ вице-президенти Жо Байден NBC телеканалига берган интервьюсида БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга қарши янги санциялар қабул қилишига Хитой ҳам қаршилик қилмаслигига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG