Линклар

Олимпиаданинг уч куни ўтди


14 феврал - Ванкуверда ўтаётган Қишки Олимпия ўйинларининг учинчи кунида медалларнинг 5 комплекти учун мусобақалар ўтказилди.

Спортчилар 3000 метр масофага коньки учиш (аёллар), бир кишилик чанада учиш, чанғида учиш ва спортнинг бошқа турларида куч синашдилар.

Кеча чехиялик олимпиячилар ўзларининг биринчи олтин медалини қўлга киритди. Мартина Сабликова 3000 метр масофага коньки учишда маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Олимпиаданинг учинчи кунида франциялик чанғичи Жейсон Лами Шапюи ғолиб бўлди. Шундай қилиб, Франция олтин медаллари иккита бўлди.
XS
SM
MD
LG