Линклар

logo-print

Ёзувчи Дик Фрэнсис оламдан ўтди


Британиялик таниқли адиб, қатор детектив романлар муаллифи Дик Фрэнсис Кариб денгизидаги Кайман оролларидаги уйида 89 ёшида вафот этди.

1940- ва 50-йилларда Фрэнсис от спорти билан шуғулланган, ўз вақтида чемпионликни ҳам қўлга киритган эди.

У ўзининг биринчи "Фаворит" романини 1962 йили эълон қилган эди. Ёзувчи қаламига мансуб 40 романнинг кўпчилиги сюжетлари от спорти ва умуман чавандозлик билан боғлиқ.

Дик Фрэнсиснинг китоблари 20 дан зиёд тилга таржима қилинган.
XS
SM
MD
LG