Линклар

Бeлгиядаги поезд тўқнашувида 11 киши нобуд бўлди


Белгия пойтахти Брюссел ташқарисида икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 11 киши нобуд бўлди.

Брюсселдан 15 км нарида жойлашган Ҳалле шаҳарчасида рўй берган фожиа сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Воқеа жойида қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам хизматчилари фожиа оқибатларини бартараф этиш ишларига кўмаклашмоқдалар.

Айни пайтда Брюссел-Париж йўналишида қатновчи тезюрар поезд қатновининг тўхтатилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG