Линклар

Медведев Януковични меҳмонга чақирди


Россия президенти Дмитрий Медведев Украинанинг янги сайланган президенти Виктор Януковични Москвага таклиф қилди.

Дмитрий Медведевнинг таклифи битилган мактуб бугун Кремл матбуот хизмати томонидан ёйинланди.

Якшанба куни Украина Марказий сайлов комиссияси мухолифат етакчиси Виктор Януковични 7 феврал кунги иккинчи давра сайловининг ғолиби деб расман эълон қилди.

Виктор Янукович ғалабасини тан олишдан бош тортаётган иқтидордаги Бош вазир Юлия Тимошенко сайлов расмий натижаларини бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG