Линклар

БМТ Эрондаги вазиятни кўриб чиқади


БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Эрондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини муҳокама қилишни бошлади.

Инсон ҳуқуқлари кенгаши 2006 йилда ташкил қилингандан буён Эрон масаласи илк бор муҳокамага қўйилмоқда.

Ғарб давлатлари инсон ҳуқуқлари масаласида Эронни кескин танқид остига олишни мақсад қилган бўлсалар, Эроннинг бир қатор ҳамкорлари, жумладан, Куба, Венесуэли ва Никарагуа расмий Теҳрон тарафини олишни режалаганлар.

Эрон фикрича, Ғарб давлатлари Теҳронга босим ўтказиш мақсадида инсон ҳуқуқлари вазиятини танқид қилиб, бу каби танқидлардан сиёсий қурол сифатида фойдаланиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG