Линклар

logo-print

Клинтон: Эрон ҳарбий диктатура томон кетмоқда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Обама маъмурияти Эронни ҳарбий диктатура томон ҳаракатланаётганига ишонишини таъкидлади.

Қатарда маҳаллий университет талабалари билан учрашган Клинтон хонимга кўра, Ислом инқилоби посбонлари корпусининг Эронда катта қудратга эга экани ва ҳукуматни давлат бошқарувидан сиқиб чиқараётгани кўзга ташланмоқда.

- Обама маъмурияти “Эрон ҳарбий диктатура томон ҳаракатланмоқда”, деб билади, дея қўшимча қилди АҚШ Давлат котиби.

Ўтган ҳафта АҚШ Молия вазирлиги Ислом инқилоби посбонлари корпусига алоқаси бўлган тўрт ширкат маблағларини музлатишини эълон қилган.

Ҳиллари Клинтоннинг Форс кўрфази мамлакатларига қилаётган сафаридан мақсади Ислом дунёсининг Эронга қарши санцияларни қувватлашига эришишдир.

Бугун Клинтон хоним Саудия Арабистонига сафар қилиб, Саудия қироли Абдуллоҳ ва Ташқи ишлар вазири шаҳзода Сауд ал-Файсал билан музокаралар ўтказади.
XS
SM
MD
LG