Линклар

logo-print

Байнаминал жангчи куни нишонланмоқда


15 феврал куни сўнгги совет аскари Афғонистонни тарк этганига 21 йил тўлди.

1989 йилнинг 15 феврал куни совет армиясининг сўнги аскари Термиздаги “Дўстлик” кўпригидан Ўзбекистон томонга ўтиб, собиқ СССР қўшинларининг Афғонистондан чиқарилишига якун солган.

Совет қўшинлари 1979 йилнинг 25 декабр куни Афғонистонга киритилган эди. Афғонистонда тўққиз йилдан ортиқ давом этган ҳарбий кампания давомида совет қўшинларининг 15 мингдан ортиқ аскари нобуд бўлган, салкам 54 минг ҳарбий тан жароҳати олган.

Маҳаллий аҳоли орасидаги йўқотишлар эса, АҚШ таҳлилчиларига кўра, икки миллион киши атрофида бўлиши мумкин.

15 феврал ҳар йили Байнаминал жангчи куни сифатида нишонланади.
XS
SM
MD
LG