Линклар

logo-print

Нетаняҳу Москвага сафар қилди


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу бугун Москвада Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашади.

Москва сўзлашувларида ўзаро ҳамкорликка оид масалалар ҳамда Эрон ядровий дастури атрофидаги вазият муҳокама қилинади.

Россия сафари арафасида Нетаняҳу Москвани Эронга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлашга чақириш ниятида эканини билдирди.

Россия Эронга нисбатан янги жазо чоралари қўлланилишига қарши чиқиб келмоқда. Бироқ Эроннинг яқинда ўз ихтиёридаги уранни бойитиш ишларини бошлаш тўғрисидаги қарори Россия ғазабини келтирди.

Исроил Бош вазири сешанба куни россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан ҳам сўзлашувлар олиб боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG