Линклар

logo-print

Хоразмда совуқ авжга чиқди

  • Абдулла Искандар

Совуқдан омон қолиш учун Ўзбекистон шимолидагиларнинг кўпи¸ ўтин ëрмоқда.

Совуқдан омон қолиш учун Ўзбекистон шимолидагиларнинг кўпи¸ ўтин ëрмоқда.

Кейинги кунларда Ўзбекистон шимол-ғарбида ҳарорат -30 даражагача тушди. Маҳаллий врачларга кўра¸ қаҳратонда юзи ва қўлларини совуқ олдирганлар сони кўпайган. Урганчда эса¸ кўмир дудидан бўғилиб ўлган болакай ҳақида даҳшатли гаплар оғиздан оғизга ўтиб юрибди.

Қишда совуқ бўлиши¸ айниқса¸ мамлакатнинг шимол қисмида совуқ бўлиши бу кутилган ҳолат. Совуқнинг қаттиқ бўлиши¸ боз устига Устюрт кенглигидан энган изғирин совуқни яна кучайтириши ҳам маҳаллий аҳолини ҳайратга солмайди.

Фақат 30 даража совуқни 10 даража деб алдашмаса¸ газ ва чироқни ўчириб қўйишмаса бўлди¸ дейди урганчлик суҳбатдош.

- 13-14 феврал кунлари жуда ҳам қаттиқ совуқ бўлди. Газ пасайиб кетиб ҳаммамиз бир хонага кириб электр печка билан жон сақлаб ўтирдик. Ҳаммамиз бир уйда ëтдик. Хуллас совуқ. Масалан¸ кеча бизнинг котëл ëрилиб қолди¸ дейди урганчлик суҳбатдош.

Совуқдан хонадонлардаги иситиш қувурлари ëрилиб кетганини айтган урганчлик йигит ўзи термометр қўйиб кўчадаги ҳароратнинг -30 даража совуқ бўлганини айтади.

30 даража совуқ бу Хоразм учун ҳам кўп. Ростдан ҳам шунақа совуқ бўлдими¸ деб Ўзбекистон Гидрометеорология марказига қўнғироқ қилдик. Марказ таҳлилчиси Лидия Громга кўра¸ ҳаво ҳарорати мамлакат шимолида 28 даражагача совуган.

- Аммо бу ўша диëрлар учун аномал ҳолат эмас. Бу совуқлар Қорақалпоғистонда 23 дан 28 даражагача¸ Хоразмда 18 дан 23 даражагача кузатилган¸ дейди Лидия Гром.

Лидия Громга кўра¸ бу совуқ қисқа муддатли характерга эга бўлиб¸ айни кунларда ҳаво илий бошлаган.

Совуқдан кичрайиб қолган қуëшни¸
Иситгим келади бағримга босиб.


Бу мисраларни совуқ нималигини яхши билган қорақалпоғистонлик шоира Қутлибека ëзган.

Кейинги кунларда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли шаҳри ҳаво ҳарорати энг совуган ҳудуд бўлди.

Қаттиқ совуқларни бошдан кечирган хўжайлилик суҳбатдошимизга қулоқ берамиз.

- Совуғимиз 25-30 градусларга борди.

Озодлик: Одамлар ўтин қилиб ëқиш учун дарахтларни¸ мевали дарахтларни кесди дейишаяпти. Қанақа бўлди?

- Мевали дарахтларни кесганларни мен билмайман. Бизда мевали дарахтнинг ўзи йўқ¸ дейди хўжайлилик суҳбатдош.

Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ҳокимияти вакили совуқ авжига чиққан кунлари газ ва чироқни ўчирмай турганлигини халққа қилинаëтган ғамхўрлик ўлароқ писанда қилди.

- Совуқ бўлди. Одамлар унча қийналмади. Газ билан таъминлаб¸ свет билан узлуксиз таъминлаб туришди.

Озодлик: Олдин режа бўйича ўчириб туриларди-а?

- Ҳар вақтда бир ўчиб турарди. Совуқ бир ҳафта бўлдида. Кечадан бошлаб исишни бошлади¸ дедйи Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ҳокимияти вакили.

Бизгача етиб келган маълумотларга кўра¸ Урганчда ва Берунийда бир неча фуқаро кўмир дудидан бўғилиб ўлган. Аммо бу маълумотлар бизга ҳали етиб келгани йўқ¸ дейди ҳокимият вакили.

- Бизга унақа тезкор маълумотлар келмади. Милицияхонадан келиб турибди¸ лекин унақа маълумотлар бўлмади¸ дейди Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ҳокимияти вакили.

Айни пайтда¸ Урганч туман касалхонаси врачининг Озодликка маълум қилишича кейинги икки кун ичида қўли ë юзини совуқ олдирган¸ кўмир дудидан бўғилиб ҳушидан кетиб касалхаонага келтирилганлар сони ошган.

- Шамоллаш¸ зотилжам хасталиклари билан оғриганлар ҳам кўп мурожаат қилмоқда¸ дейди бу мутахассис.


Ер тўнгмагунча¸ деҳқон ўнгмайди

Ҳавонинг совиши табиат ва экин-тикинлар учун айни муддао¸ дейди хўжайлилик суҳбатдош.

- Энди совуқ бўлмаса ҳам бўлмайдида. Совуқ бўлса¸ экинлар яхши бўлади. Қурт-қумурсқалар ўлади¸ дегандай. Ҳозир яхши Худога шукур¸ дейди хўжайлилик суҳбатдош.

Берунийлик мулозим ҳам ернинг музлаши кузги мўл кўлчиликдан далолат¸ дея севинади.

- Бунинг зарари йўқ. Қайта яхшику. Ерлар тўнгласа¸ 2010 йилги ҳосил учун яхшику. Зараркунандалар¸ ҳашаротлар ўлади¸ дейди Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ҳокимияти вакили.

Об-ҳавошунос Людмила Гром ҳам айни фикрда.

- Ўзбекистондаги барча экин-тикин ўтган йилнинг ноябр ойида пинакка кетишганича уйғонишмади. Бу совуқ уларга зарар етказмайди¸ дейди Людмила Гром.

Тошқин хавфи

Феврал ойида қаттиқ совуқ бўлгани боис Амударë музлаб қолди. Шу кунларда ҳавонинг илиши билан муз чала эриб дарëда тўғон ҳосил қилиши ва тошқин юз бериши мумкин¸ дейди хўжайлилик суҳбатдош.

1969 йил ана шундай тошқин оқибатида Амударë қирғоғидаги Тўрткўл шаҳри сув остида қолган эди.

1969 йилги тошқин Хоразм воҳасидаги тарихий ёдгорликларга зарар етказиб Манғит ва Қўнғирот қальалари сув остида қолган.

Айни пайтда Ўзбекистон Фавқуллода вазиятлар вазирлиги ҳам дарë тошиши билан боғлиқ хатарлар олдини олиш чоралари кўрилаëтганини маълум қилмоқда.

Қаҳратон қишдан азобланаëтган Хоразм аҳли энди баҳорги тошқиндан ҳам хавотир олмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG