Линклар

Янукович 25 феврал куни қасамёдга келтиради


Украинадаги иккинчи давра президент сайловида ғолиб чиққан Виктор Янукович 25 феврал куни Украина янги президенти сифатида қасамёдга келтирилади.

Януковичнинг Минтақалар партияси вакили Анна Герман сўзларига кўра, Янукович мамлакат Бош вазир лавозимини банк магнати Сергей Тигипкога таклиф қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Тигипко 17 январ куни бўлиб ўтган президент сайловининг биринчи даврасида учинчи ўринни эгаллаган эди.

Айни пайтда иқтидордаги Бош вазир Юлия Тимошенко президент сайловидаги мағлубиятини тан олишдан бош тортиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG