Линклар

logo-print

Толиблар Ҳилманддаги позицияларидан қувиб чиқарилди


НАТО ва Афғонистон ҳукумати ҳарбийлари мамлакат жанубидаги Ҳилманд вилоятида толибларга қарши ҳужумларни давом эттирмоқда.

Хабарларга қараганда, душанбага ўтар тунда Маржоҳ шаҳрида бўлиб ўтган жангларда 12 жангари йўқ қилинди.

Афғон генерали Омонулло Патианининг баёнотига қараганда, жанглар олиб борилган ҳудудлар деярли тўлиғича коалиция кучлари назорати остига ўтди.

Британиялик генерал Майк Тэйлорга кўра, толиблар қаршилиги анча заиф бўлди.

Айни пайтда ҳужум чоғида тинч аҳоли вакилларидан ҳам 12 киши нобуд бўлди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Афғонистон мустақил комиссияси вакили вазият юзасидан мана бундай деди:

- Тинч аҳолидан 12 кишининг нобуд бўлиши бизни қаттиқ ташвишга солмоқда. Оддий фуқаролар орасида қурбонлар минимум даражага туширилишига ишончимиз комил бўлиши керак. Биз рўй берган воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари ўтказилишини талаб қиламиз, деди афғонистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси.
XS
SM
MD
LG